Швейцария полицияси икки Тунис фуқаросини ушлади. Улар октябрь ойида Марсель вокзалида уюштирилган ҳужумга алоқадорликда гумон қилинмоқда, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
Иккиси ҳам 9 октябрь куни Швейцария ва Италия чегарасида ушланди. Гумондорлар Швейцария ҳудудида қочқин мақомини олмоқчи эди.1 октябрь куни 29 ёшли тунислик Аҳмад Ханачи Марселдаги Сен-Шарл вокзалида ўткинчиларга пичоқ билан ҳужум қилди. Бунинг оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Жиноятчи ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ўлдирилди.
Ҳужум учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.