Бу фақат бир оила учун унинг хусусий буюртмаси асосида хусусий архитекторлик бюроси томонидан ишлаб чиқилган хусусий уй лойиҳаси. Бундай уйларни оммавий равишда қуриш ва уларни ёш оилаларга тарқатиш режалаштирилмаган.
Қурилиши 2017 йилнинг охирида якунланиши кутилаётган уй табиат қўйнида жойлашган ва ностандарт трапеция шаклига эга. Уйнинг шимол тарафидан ариқ оқиб ўтади, унинг ортида эса тоғлар кўриниб туради. «Archikultura.uz» ушбу уй лойиҳаси тасвирланган суратларни тўплаб тақдим этди.
Архитектор Бобир Қиличевнинг сўзларига кўра, бу Ўзбекистон учун ноодатий лойиҳа ҳисобланади, чунки буюртмачиларнинг кўпчилиги анъанавий усулни афзал кўради.
Изоҳ (0)