Гонконг кичкина ҳудудга эгалигига қарамай, ушбу шаҳарда 7,5 миллионга яқин одам истиқомат қилади. Табиийки, одам кўплигидан турар-жой муаммоси юзага келган ва буни бартараф этиш учун шаҳарда «тобут» уйлар пайдо бўлган, деб хабар берди TravelAsk.
Бу уйларда яшаш шу қадар азобли эканлигидан БМТ уларни «инсон қадр-қимматини ҳақорат қилиш» дея атаган.
«Ўша куни уйга қайтгач йиғлаб юбордим», — дейди ушбу ҳаёт тарзини суратга олган National Geographic ходими Бенни Лам.
«Ҳаётимнинг бир қисми бўлмаган инсонлар ҳақида нега қайғуришим лозим, дея савол беришингиз мумкин. Бироқ улар ҳаётингизга ҳар куни ташриф буюради: улар сизга ресторанда хизмат кўрсатади, савдо марказларида қоровул бўлиб ишлайди ва сиз юрадиган кўчаларни тозалайди. Улар ва бизнинг ўртамиздаги ягона фарқ — турар-жойимиз. Бу инсон қадр-қиммати масаласидир», — деб ёзади Лам.
Изоҳ (0)