Футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасининг 23-тур беллашувлари старт олди. Унинг биринчи ўйини Тошкент дербиси бўлди.
Олий Лигада қолиш учун кураш олиб бораётган «Обод», кетма-кет иккинчи чемпионлигини расмийлаштиришга яқин турган «Локомотив»ни қабул қилди ва 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Ҳисоб йирик кўринишда бўлиши ҳам мумкин эди. Сўнгги дақиқада урилган гол «Обод» футболчиларини бундан сақлаб қолди.
Бугун 23-турнинг яна 6 та ўйини ўтказилади. Уларда майдонга тушадиган жуфтликлар қуйида кўрсатиб ўтилган.
«Пахтакор» эса устоз ва мураббий куни Наманганда майдонга тушади. Қайд этиш керак, «Навбаҳор» ўз майдонида бирор марта ҳам мағлуб бўлмаган Олий Лиганиг жорий мавсумдаги ягона жамоаси бўлиб турибди.
Ўзбекистон Олий Лигаси 23-тур беллашувлари 29 сентябрь, жума
«Обод» — «Локомотив» 1:3
Голлар: Сардор Мирзаев, 27 (0:1). Марат Бикмаев, 51 (0:2). Санжар Шоаҳмедов, 81 (0:3). Алишер Мирзаев, 90+3 (1:3).30 сентябрь, шанба«Қўқон—1912» — «Шўртан» — 15:45«Бунёдкор» — «Машъал» — 17:00«Сўғдиёна» — «Динамо» — 17:00«Олмалиқ» — «Нефтчи» — 17:30«Бухоро» — «Металлург» — 18:00«Насаф» — «Қизилқум» — 18:00
1 октябрь, якшанба«Навбаҳор» — «Пахтакор» — 18:00
Изоҳ (0)