Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов тўп сурадиган Хитойнинг «Шанхай СИПГ» футбол клуби Осиё Чемпионлар Лигаси ярим финали доирасидаги дастлабки учрашувини ўтказди.
Шанхайга Япония Жей Лигасининг «Урава Ред» клуби ташриф буюрди. Учрашувда ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмади — 1:1. Одил Аҳмедов беллашувни асосий таркибда бошлаб, 89-дақиқада ўз ўрнини хитойлик жамоадошига бўшатиб берди.
Томонларнинг жавоб ўйини 18 октябрь куни Японияда бўлиб ўтади. 0:0 ҳисобидаги дуранг кунчиқар юрт жамоаси фойдасига ишлайди. «Шанхай СИПГ» финал учун ё зафар қучиши ёки голларга бой дуранг қайд этиши керак бўлади.
Ўзбекистонлик бирорта ҳам футболчига Осиё Чемпионлар Лигасининг финалида тўп суриш насиб қилмаган. Одил Аҳмедов бу борада биринчига айланиб олиш имкониятига эга.
Осиё Чемпионлар Лигаси Ярим финал 27 сентябрь, чоршанба
Изоҳ (0)