24 сентябрь куни Германияда парламент сайловлари бўлиб ўтди. ГФР янги канцлери ким бўлиши уларнинг натижаларига боғлиқ эди. Унда Ангела Меркель бошчилигидаги «Христиан-демократик иттифоқ» партияси ғалаба қозонди. У 2005 йилдан буён канцлер лавозимини эгаллаб келади, ҳокимият тепасида эканлиги муддати эса энди 16 йилга етиши мумкин. «Коммерсанть» ўз фотогалереясида ХХ асрнинг бошидан буён сиёсатда узоқ умр кўрган энг машҳур аёлларни тақдим этди.
Ангела Меркель сиёсий карьерасини 1989 йилда «Демократик юзага чиқиш» партиясида ЭҲМ вақтинчалик маъмури лавозимида бошлаган. Бир неча марта вазир лавозимини эгаллаган, 2000 йилда «Христиан-демократик иттифоқ» партияси етакчисига айланди, 2005 йилда эса ГФР канцлери лавозимига сайланди.
Меркель 12 йилдан буён давлат раҳбари лавозимини эгаллаб келмоқда (2009 ва 2013 йилларда қайта сайланган). Forbes талқини бўйича бир неча марта дунёнинг энг нуфузли аёли деб топилган. Ҳозирги сайловларда ғалаба қозонган тақдирда унинг ҳокимият тепасидаги муддати 16 йилни ташкил этиши мумкин.
Индира Ганди Ҳиндистон биринчи бош вазири Жаваҳарлал Нерунинг қизи ва шахсий котиби бўлган. 1966 йилда ўзи бош вазир бўлган.
Ганди Покистон билан уруш ва мамлакатдаги тартибсизликлардан сўнг фавқулодда ҳолат эълон қилган. Шу сабабдан 1977 йилги парламент сайловларида мағлуб бўлган. Бироқ уч йилдан сўнг яна ҳукумат раҳбари лавозимини эгаллаган. 1984 йилнинг 31 октябрида шахсий қўриқчилари - сикхлар томонидан ўлдирилган. Бошқарув даври — 15 йил.
Мэри Юджиния Чарлз 1978 йилда Доминикан Буюк Британиядан мустақил бўлиб чиққандан сўнг амалдаги партия мухолифати таркибида эди. 1980 йилда Доминикан бош вазири лавозимини эгаллади. Консерватив ва аксилкоммунистик қарашлари билан ажралиб турган.
Суратда чапдан ўнгга: Антигуа ва Барбуда бош вазири Вере Корнуэлл Бёрд, АҚШ биринчи хоними Нэнси Рейган, президент Рональд Рейган, Сент-Китс ва Невис бош вазири Кеннеди А. Симмондс, Барбадос бош вазири Том Адамс, Доминикан бош вазири Мэри Юджиния Чарлз, Сент-Винсент ва Гренадин бош вазири Роберт Милтон Като.
Мэри Юджиния Чарлз 15 йил давомида мамлакатни бошқарди. 1995 йилда барча лавозимлардан истеъфога чиқди. 86 ёшида операция асоратларидан вафот этди.
Шайх Ҳасина — бош вазир лавозимидаги дунёдаги биринчи аёл. Мустақил Бангладеш биринчи раҳбари Шайх Муджибур Раҳмоннинг қизи. У ҳарбий тўнтариш давомида ўлдирилгандан сўнг амалдаги режим мухолифати таркибида бўлган. 1996 йилда Бангладеш бош вазири лавозимига сайланган.
Шайх Ҳасина 2001 йил сайловларида мағлубиятга учради. АҚШга кўчиб кетди, бироқ бир неча йилдан сўнг мамлакатга қайтди ва 2009 йилда яна бош вазир лавозимини эгаллади. Ҳукуматни бошқарган умумий даври 13 йилни ташкил этади.
Вигдис Финнбогадоттир француз тили ва адабиётини ўрганган, Исландия пойтахти Рейкявикда миллий театрни бошқарган. 1980 йилда мамлакат президентлигига сайланган ва ушбу лавозимни тўрт муддат давомида эгаллаган.
Финнбогадоттир бошқарув даври мобайнида исланд тили ва маданияти, ёшлар манфаатларини ривожлантиришга катта эътибор қаратган. 1996 йилда 16 йиллик бошқарувдан сўнг сайловларда иштирок этишдан бош тортган. Шундан сўнг Етакчи аёллар жаҳон кенгашига раҳбарлик қилган. ЮНЕСКО кўнгилли элчиси, бир нечта университетлар фахрий доктори.
Мэри Макэлис 24 ёшида Дублин университетининг энг ёш профессори бўлди. 1997 йилда Мэри Робинсоннинг узоқ муддатли истеъфосидан сўнг Ирландия президентлигига сайланди.
Макэлис абортлар, ҳомиладор бўлишдан сайлайдиган воситаларни тақиқлаш, ажрашишларга қарши чиққан, Ирландия бирлашуви тарафдори бўлган. 14 йиллик бошқарув давридан сўнг 2011 йилда президентлик ваколатларидан воз кечган. Ҳозир жамоатчилик-сиёсий фаолият билан шуғулланмоқда.
Тарья Халонен ёшлигида сўлрадикал қарашлари билан ажралиб турган, пацифизм ҳаракатларида иштирок этган. 1971 йилда Финляндия Социал-демократик партиясига аъзо бўлган, бир нечта вазирликларни бошқарган. 2000 йилда мамлакат президентлигига сайланган.
2012 йилда президентлик лавозимларини йиғиштирган (бу лавозимни 12 йил эгаллаган). Ҳозир Халонен БМТда ишлайди, Финляндияда Ёввойи табиат жаҳон фонди директорлар кенгаши раиси, аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилади.
1979 йилда Маргарет Тэтчер Буюк Британия бош вазири лавозимини эгаллади. Қатъий ва консерватив қарашлари туфайли унга «Темир аёл» деб лақаб беришди. «Совуқ уруш» даврида АҚШга эргашган, СССРни танқид қилган, касаба уюшмаларига қарши курашган.
11 йил бош вазирлик фаолиятидан сўнг партия бўйича ҳамкасблари билан қарама-қаршиликлар туфайли истеъфога чиқишга мажбур бўлган. Мемуарлар ёзган, амалдаги сиёсатчиларни танқид қилиб чиқишлар қилган. 2013 йилда инсультдан вафот этган.
Элен Жонсон-Серлиф Африка мамлакатининг биринчи аёл президенти бўлди. Гарвард университетини тамомлаб, Либерияда мансабдор бўлиб ишлаган. Ҳарбий режимни танқид қилгани учун мамлакатдан қувилган.
2006 йилда мамлакатига қайтган Жонсон-Серлиф Либерия президенти этиб сайланган. Фуқаролик урушини тўхтатгани учун 2011 йилда Нобель мукофотига лойиқ деб топилган. Ҳозирга қадар ҳокимият бошқарувида бўлиб, президентлик лавозимидаги умумий муддати — 11 йил.
Хелен Элизабет Кларк ёшлигида Вьетнамдаги уруш ва ҳарбий базаларни Янги Зеландияга жойлаштиришга қарши фаол чиқишлар қилган. Университетда дарс берган, бир нечта бошқармалар вазири бўлган. 1999 йилда Янги Зеландия бош вазири бўлган.
Бошқаруви давомида Кларк Янги Зеландияда бошқарувнинг республика шаклини жорий этишга ва америкаликларнинг Ироққа бостириб киришига қарши чиқди. 9 йилдан сўнг 2008 йилда ушбу лавозимни тарк этган. Ҳозирда БМТ тараққиёт дастури раҳбари.
Изоҳ (0)