Австралиялик жуфтлик Costco супермаркетида никоҳ тўйини ўтказди. Тадбир 23 сентябрда бўлиб ўтган ва унда ёшларнинг 90 нафар дўсти иштирок этди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Сиднейлик Сью Беркли ва Элай Боб супермаркетда харид қилишни яхши кўрган ва дастлаб супермаркетда никоҳ тўйи ўтказиш ҳақида ҳазиллашган. Берклининг сўзларига кўра, Costco тежамкорлик қилиш учун энг мақбул жой бўлган.
Никоҳ тўйи супермаркетнинг овқатлар бўлимида бўлиб ўтди, меҳмондорчилик учун хот-дог, пицца, шунингдек, корейсча барбекю тортилган.
Изоҳ (0)