АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция вакиллари Россиянинг АҚШ махсус қўшилмаларига нисбатан илгари сурган айбловларига жавоб қайтарди. Бу ҳақда «Версия» нашри хабар бермоқда.
Илгарироқ Россия томони АҚШ махсус мўлжал қўшинлари мухолиф «Сурия демократик кучлари» отрядларини ИШИД ҳудудидан ўтказаётганини билдирган эди. Аммо коалиция буни инкор қилди.
Баёнотда айтилишича, Россиянинг айбловлари ёлғонга асосланган.
«Операциялар хавфсизлигини таъминлаш учун биз жорий миссиялар ёки коалиция кучлари ҳарбий хизматчилари, ҳамкорларимизнинг отрядлари жойлашуви ҳақида ҳеч нарса демаймиз», — дейилади баёнотда.
Шунингдек, коалиция штаби вакили террорчилар томонидан «бундай илтифот Россия ва Сурия кучларига кўрсатилиши»ни таъкидлади.
«Сурияни ИШИДдан тезроқ озод қилиш учун биз россияликлар коалиция кучлари ва ҳамкорларимизга ҳам шундай илтифот кўрсаца миннатдор бўлардик», — хулоса қилди у.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)