24 сентябрь куни соат 12:00 ларда Амир Темур шохкўчаси 65-уй қаршисида 2001 йилда туғилган коллеж ўқувчиси ҳайдовчилик гувоҳномаси ва тегишли ҳужжатларсиз Lada-110 русумли автоуловни бошқариб, Cobalt, «Ваз-21013» ва Matiz русумли автоуловлар билан тўқнашув содир этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ сайтида маълум қилинди.
ЙТҲ оқибатида Lada-110 ҳайдовчисига бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши ташхиси билан тиббий ёрдам кўрсатилди. «Ваз-21013» йўловчиси, 1973 йилда туғилган аёл киши олинган жароҳатлар туфайли шифохонага ётқизилди.
Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 133-моддаси (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши) аломатлари билан маъмурий иш қўзғатилди.
Изоҳ (0)