Монаконинг Dynamiq кемасозлик компанияси 16 миллион доллар турадиган яхтани яратди. Яхта Италиянинг Viarejo коммунасида сувга туширилди, бу ердан у Монакога сузиб бориб, 27—30 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган яхталар шоусида иштирок этади, деб хабар берди TJournal.
Яхта дизайни устида Studio F.A. Porsche немис фирмаси иш олиб борган, у Porsche автомобиль ишлаб чиқарувчи компаниянинг филиали — Porsche Design таркибига киради. Кема ичида ётоқхона, айвон ва ошхона жойлашган бўлиб, унга бир вақтнинг ўзида олти нафар экипаж аъзоси ва яна олти нафар йўловчи сиғади.
Яхта интерьерини Италиянинг Minotti мебель ишлаб чиқарувчилари яратган. Бу каби яхтадан етти нусхада ишлаб чиқарилади.
Кеманинг максимал тезлиги соатига 39 километрни ташкил этади.
Изоҳ (0)