AdMe Ер сайёрасидаги ҳатто олимлар ҳам ҳалигача ечимини топмаган сирли ва ғайриоддий маскалар ҳақида маълумот тўплаб тақдим этди.
Моеракидаги юмалоқ тошлар
Ушбу тошларнинг ўзига хос жиҳати уларнинг ғайриоддий ўлчами ва юмалоқ шакли. Бу каби шаклдаги тошлар қаердан пайдо бўлгани ҳозирга қадар номаълум.Ҳайвонлар миграцияси
Ҳайвонлар миграцияси — бу йилнинг маълум бир вақтида ҳайвонларнинг бир жойдан бошқа жойга кўчиши. Бироқ олимлар ҳозирга қадар қушлар, балиқлар, ҳашаротлар ва сут эмизувчиларнинг генлари бу турдаги мураккаб кўчишларни қандай қилиб амалга оширишини аниқлай олмаган.Катта Сфинкс
Бостонлик геолог Роберт Шох «Мисрдаги Сфинкс ҳайкалининг боши аввалига шер кўринишида бўлган», деган тахминини илгари сурган. Фиръавнлардан бири эса, усталарга ҳайкалнинг кўринишини ўзининг юз тузилишига ўхшатишларини буйруқ берган… Аммо бу фараз ҳамон ўз тасдиғини топмаган.Мередит тоши
Ушбу тош 1872 йилда Нью-Гемпширдаги (АҚШ) Мередит шаҳарчасида олиб борилган қазилма ишлари вақтида топилган. Мередит тоши — бу ишлов берилган кварсит бўлаги. Ушбу тошнинг яратилган вақти ва унинг вазифаси нимадан иборат эканлиги аниқланмаган.Таос шовқини
Таос шаҳри аҳолиси (Нью-Мексика, АҚШ) кўп йиллардан бери саҳродан қандайдир паст частотали овозни эшитишади. Шовқин оғир техниканинг магистрал йўлдаги ҳаракатини эслатади, бироқ яқин атрофда ҳеч қандай катта йўл мавжуд эмас.Катта Қуён оролидаги тошли лабиринт
Катта Қуён ороли ҳудудида кўплаб тош бўлаклари спирал шаклда жойлаштириб чиқилган. Аммо нима мақсадда бундай қилингани номаълум. Қандайдир диний маросимлар учун мўлжалланган бўлиши ҳам мумкин, деган тахминлар мавжуд.Рюкю оролларидаги архитектура намуналари
1986 йилда бир гуруҳ шоввозлар Ёнагуни ороли яқинидаги денгиздан архитектура намуналарини ёдга солувчи иншоотларни топишга муваффақ бўлган.Тинч океани узра порлайдиган қизил нурлар
Ушбу ғайриоддий қизил ёғдулар Россиянинг Камчатка яриморолида Й.ван Хейст томонидан аниқланган. У Boeing 747-8 самолётини Гонконгдан Аляскага бошқариб кетаётганида буни пайқаб қолган. Бунинг сири ҳамон аниқланмаган. Олимлар қизил ёғду океан остидаги вулқон отилишининг акси бўлиши мумкин, деган фаразни илгари суришган.Босниядаги юмалоқ тош
Дунёнинг турли жойларида бу каби шаклга эга тошлар қаердан пайдо бўлиб қолгани ҳалигача олимларни ўйлантириб келади. Шу жумладан Босниядаги ушбу улкан тошнинг ҳам қаердан пайдо бўлгани номаълум.
Изоҳ (0)