Германия Бундеслигасининг 5-тури якунига етди.
Қуйида ўтган мавсум дастлабки тўрт ўринни эгаллаган клублар қайд этган натижа келтириб ўтилган. Амалдаги вице-чемпион «Лейпциг» мавсумдаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.
Чемпионлик учун асосий даъвогарлар ҳисобланган «Бавария» ва «Боруссия Дортмунд» бир хил ҳисобларда зафар қучди. Тўплар нисбатига кўра ҳам, очколар сонида ҳам дортмундлик футболчилар олдинда бормоқда.
30 ёшли мураббий Нагельсманн жамоаси 0:2 ҳисобини якунда 3:2 га айлантира олди. Бироқ «Хоффенхайм» Чемпионлар Лигасига йўл ола билмаганди. Айни пайтда клуб Европа Лигасида иштирокини давом эттирмоқда.
Германия Бундеслигаси 5-тур беллашувлари 19 сентябрь, сешанба
«Аугсбург» — «Лейпциг» 1:0
Гол: Михаэл Грегорич, 4 (1:0).«Шальке» — «Бавария» 0:3
Голлар: Роберт Левандовски, 25-пен (0:1). Хамес Родригес, 29 (0:2). Артуро Видаль, 75 (0:3).20 сентябрь, чоршанба
Изоҳ (0)