Сергей Карпинков Олмалиқ шаҳри, Олимпия кўчаси, 5-уйдаги қаровсиз хонадонда, эски баракда истиқомат қилади. Бу ҳақда Facebook’даги «Халқ билан мулоқот» гуруҳи ҳабар бермоқда.
Карпинков ногирон. Жорий йил январь ойида у билан бирга ушбу хонадонда яшаган рафиқаси совуқдан музлаб, оламдан ўтган.
Сергей Анатольевич илгари Олмалиқ шаҳри, 8 март кўчаси 10-уй, 4-хонадонда истиқомат қилган. Унинг билдиришича, ушбу хонадон шаҳар масъул ходимлари томонидан алдов йўли билан тортиб олиниб, бошқа фуқарога сотиб юборилган.
Қўшниларнинг айтишича, ушбу ҳолат бўйича мурожаат қилмаган маҳаллий идора ва ташкилотлари, айтмаган мутасаддилари қолмаган. Аммо ҳамма бефарқ бўлган, ҳеч ким индамаган.
Давлат раҳбари кўрсатмасига асосан тузилган ишчи гуруҳнинг уйма-уй юриб, вазиятни ўрганиши натижасидагина мазкур ҳолат аниқланди.
Карпинков зудлик билан шаҳар шифохонасига ётқизилди, барча тегишли чоралар кўрилмоқда.
Масалага ойдинлик киритиш, айбдорларни аниқлаб, тегишли жазога тортиш мақсадида маҳаллий ҳокимлик, ички ишлар, прокуратура вакилларига ҳамда бошқа тегишли ташкилотларга топшириқ берилди.
Изоҳ (0)