Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Индонезиянинг Кутай-Картанегара округида тимсоҳ шомонга ҳужум қилди ва уни сув остига тортиб кетди, деб хабар берди Cоcоnuts.cо.

Маҳаллий аҳоли ўтган куни бедарак йўқолиб қолган Аржунани топиш учун шомонга мурожаат қилган. Уларнинг таъкидлашича, Аржуна дарёда чўмилаётган бўлган ва унга рептилиялардан бири ҳужум қилган.

Шомон дарёга тушиб мантраларни ўқий бошлаганида унга тимсоҳ ташланиб қолган ва уни бир зумда сув остига тортиб кетган. Гувоҳлар шомоннинг ўлимини видеога олиб YouTube ва Instagram тармоқларига жойлаштиришган.

Эртаси кунига полиция дарёдан Аржуна ва шомоннинг жасадини топган. Маҳаллий полиция раҳбари Фадиллаҳ Зулкамаeннинг сўзларига кўра, йиртқичлар уларни емаган. «Ўйлашимча, тимсоҳ шомонни сув остига тортиб кетганида унинг кислороди тугаб қолган. Мен кўрган суратларда жасаднинг қўл ва оёқлари бутун эди», — дейди Зулкамаeн.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?