Америкалик поп-қўшиқчи Леди Гага Рио-де-Жанейродаги концертни бекор қилди. Бунга унинг бел соҳасидаги кучли оғриқ туфайли шифохонага ётқизилиши сабаб бўлди. Бу ҳақда қўшиқчи Twitter’даги саҳифасида ёзиб қолдирди.
«Мени шифохонага ётқизишди. Бу шунчаки бел соҳасидаги оғриқ ёки гастроллардан чарчаш эмас, бу жуда кучли оғриқ. Мени энг яхши шифокорлар кузатишмоқда», — деб ёзди Гага.
Қўшиқчи мухлисларидан уни тушунишни сўради ва ўзига келгандан сўнг Рио-де-Жанейрога қайтишини маълум қилди.
Гага 15 сентябрь, жума куни Rock In Rio мусиқий фестивалида чиқиш қилиши керак эди.
Изоҳ (0)