Украина прокуратураси Грузияга мухолиф сиёсатчи Михаил Саакашвилининг топширилиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда Украина адлия вазири Павел Петренко маълум қилди, деб хабар беради «Рен-ТВ».
«Бу сўров олинганидан сўнг экстрадицион текширув ўтказиш ишлари бошлаб юборилди. Бу дастлабки босқич. Агар текширув ижобий хулоса билан якунланса, кейинги қарорларни қабул қилиш имконияти туғилади», — деди Петренко.
Илгарироқ адлия вазири ўринбосари Сергей Петухов Киев Тбилисидан Саакашвилини ҳисбга олиш бўйича сўров олганини билдирган эди.
Изоҳ (0)