Туркияда полициячилар олдида ўзини портлатмоқчи бўлган худкуш ўлдирилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Воқеа Миллий разведка ташкилоти Мерсин вилояти идораси яқинида рўй берди.
Мерсин шаҳри бош прокурори Эркан Мустафога кўра, худкуш полиция идораси яқинида рўй берган отишма чоғида ўлдирилган.
Ҳужум уюштирган шахснинг мурдасидан худкуш камари топилган.