Иоахим Лёв бошчилик қиладиган Германия терма жамоаси Россия—2018 мундиали учун навбатдаги қадамни ташлаб, Штутгарт шаҳрида Норвегияни тор-мор келтирди — 6:0.
Бунга қадар Бельгия терма жамоаси 8 та ўйиндаги 7 та ғалаба билан муддатидан аввал ЖЧ миссиясини ҳал қилиб қўйганди. Немисларга эса кетма-кет 8 та ғалаба ҳам бунинг учун имкон бермади.
Боиси, гуруҳнинг бошқа бир вакили Шимолий Ирландия саралашни қониқарли ўтказмоқда. Улар энг минимум плей-оффда ўйнаш имкониятига эга бўлди. Назарий жиҳатдан ирландларда Германиядан пешқадамликни тортиб олиш учун имконият бор.
Гуруҳнинг қолган вакиллари ЖЧ чиптаси билан расман хайрлашиб бўлди.
ЖЧ—2018. Саралаш «C» гуруҳи. 8-тур 4 сентябрь, якшанба
Изоҳ (0)