Англия миллий терма жамоаси ЖЧ—2018 саралашидаги бешинчи ғалабасини қўлга киритди. Мальта меҳмони бўлган инглизлар асосий вақт якунига 4 дақиқа қолганида авжига чиқди ва яна 3 та гол уришга эришди.
Инглизлар бунгача икки бор сафардан дуранг билан қайтганди: Словения 0:0 ва Шотландия 2:2. Навбатдаги турда улар гуруҳдаги принципиал рақиб ҳисобланган Словакияни қабул қилади.
Мазкур турда Словакия ва Шотландия термалари ҳам 3 очкодан қўлга киритди. Бу билан словакиялик футболчилар аҳволини анча яхшилаб олди. Улар сўнгги турда Мальтани қабул қилиши инобатга олинса, плей-офф йўлланмасидан деярли ҳавотирланмаса ҳам бўлади.
ЖЧ—2018. Саралаш «F» гуруҳи. 7-тур 1 сентябрь, пайшанба
Изоҳ (0)