Бугун — 2 сентябрь куни Германиянинг Гамбург шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича навбатдаги Жаҳон Чемпионати беллашувлари ўз якунига етади.
Унинг финалига 4 нафар ўзбекистонлик боксчи етиб келди. Солиштириш учун: 2 йил аввал Қатарда ўтган Жаҳон Чемпионатининг финалларида ўзбекистонликлар сони 3 нафарни ташкил қилганди.
«Оламспорт» нашрининг маълумот беришича, ЖЧ финалига энг кўп Кубадан боксчи етиб келди — 7 нафар. Ўзбекистон бу борада иккинчи кўрсаткич қайд этган, қўшни Қозоғистоннинг 3 нафар чарм қўлқоп устаси олтин медаллар учун курашни давом эттирмоқда.
Рио—2016 Олимпиадасида Ўзбекистон 3 та олтин ва 2 та кумуш билан умумжамоа ҳисобида биринчи бўлган, 3 та олтини бор Куба 2-ўриндан жой олганди. Қозоғистон термаси 1 та олтин билан 4-поғонадан жой олган. Кучли учликни 2 та олтин билан Франция якунлаганди.
- 21:00 — Ҳасанбой Дўстматов — Йоан Аргилагос (Куба) — 49 кг
- 21:20 — Жасур Латипов — Йосбани Веитиа (Куба) — 52 кг
- 22:20 — Иқбол Холдоров — Энди Круз Гомес (Куба) — 64 кг
- 22:40 — Шаҳрам Ғиёсов — Рониель Иглесиас (Куба) — 69 кг
Бокс бўйича ЖЧ беллашувларини ўзбекистонликлар учун UzReport телеканали намойиш этмоқда.
Изоҳ (0)