«Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллигига бағишланган байрам тантанаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар ходимлари, турли соҳаларда фаолият юритаётган фуқаролар, дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари раҳбарлари иштирок этди.
Саройга Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кириб келди. Давлат раҳбари минбарга таклиф этилди. Президент мустақилликнинг йигирма олти йиллиги билан фуқароларни табриклади.
Байрам дастури ҳар қачонгидан бошқача бўлди, деб таъкидланади хабарномада. Куй-қўшиқлар шеърлар билан уйғунлашиб кетди. Болаларнинг чиқишлари барчага табассум улашди. Жаҳон мумтоз мусиқалари янгради. Тантанали маросим санъаткорлар жўрлигидаги «Ватан азиздир» қўшиғи билан ниҳоясига етди.
Изоҳ (0)