31 август куни Хитой ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ЖЧ—2018 саралашидан жой олган учрашувда майдонга тушади.
Сервер Жепаров: Олдиндаги ҳар икки ўйинда ҳам ғолиб чиқишимизга ишоняпман
Ўйин олдидан ФИФА расмий сайти «хитойлик Руни» номи билан мамлакатда машҳур бўлган Ванг Ёнгпо билан суҳбатлашди, деб ёзди «Championat.asia» нашри. Мазкур футболчи саралаш циклида Жанубий Кореяни мағлуб этишда муҳим рол ўйнаган бўлиб, киритилган ягона голга пас берганди.Биз Ўзбекистон термасини мағлуб этиш учун бор кучимизни ишга соламиз. Мақсад — фақат ғалаба. Ўйинни ютиб ўз мухлисларимизга қувонч улашишни истаймиз. Ўзбекистон кучли рақиб, менга бу жамоа ёқади. Улар яхши шаклланган ва футболни ҳам яхши ўйнайди.Вангпо аввал «Шандонг Луненг» клубида фаолият олиб борарди. Кейинроқ Италия термасининг ёрқин юлдузларидан бири Фабио Каннаваронинг ўзи уни «Тиянжин» клубига чақириб олди.Ванг Ёнгпо, Хитой термаси аъзоси
Каннаворо назарига тушган футболчи, унинг устози Марчелло Липпини ҳам бефарқ қолдирмади. 30 ёшига қадар термадан чақирув олмаган Вангпо, энди иккинчи бор йиғинга жалб этилган. Хитойликлар ундан Ўзбекистонга қарши ўйинда ҳам қандайдир мўъжиза кутмоқда.
Марчелло Липпи мураббий сифатида жуда кучли шахс. У бизга кўпроқ ҳужум қилиш ҳамда охиригача ўйнаш кераклигини айтади. Орқага ётиб олсак, унга ёқмайди.Олдинлари биз биринчи голни уриб олгач, орқада ўйнардик. Лекин Липпи яна ҳужумга ўтиш кераклигини уқтирмоқда. Тўғри, бизда имконият кам, лекин охиригача курашамиз. Буни мураббийимиз ҳам тинмай таъкидлаяпти.
Ванг Ёнгпо, Хитой термаси аъзоси
Хитой — Ўзбекистон учрашуви 31 август куни Тошкент вақти билан 17:00 да старт олади.
Изоҳ (0)