«Бившая» («Собиқ») Telegram-каналининг соҳиби, стендап-комик Артур Чапарян уни 1,2 миллион рублга сотди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Чапаряннинг сўзларига қараганда, у канал юритишдан чарчаган ва пулни танлаган.
Чапарян қарийб уч ой ичида рекламадан миллион рублдан камроқ пул топганини аниқлаштириб ўтди.
Канални Юра Корб исмли киши сотиб олди. У Telegram’даги каналларни ривожлантириш билан шуғулланади. Унга 95 минг обуначиси бор «Инглиз тили» канали тегишлидир.
Изоҳ (0)