Марокаш ҳуқуқ-тартибот органлари Барселонада терактлар уюштирган ячейка билан алоқадорликда гумон қилинаётган икки шахсни ушлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айтилишича, ушланганлардан бири Мусо ва Дрисс Укабирларнинг амакиваччасидир. Мусо Укабир Камбрильсда террорчилик актини уюштиришга уринган пайтида йўқ қилинган эди, унинг акаси Дрисс эса Барселонадаги терактдан сўнг ушланган эди.
Бунга қадар Испанияда тергов доирасида тўрт киши ушланган эди.
17 август куни микроавтобус Барселонанинг Рамбла кўчасида пиёдалар устига босиб келди. Кейинроқ Диагональ шоҳкўчасида номаълум шахс юк машинасида полициячиларга ҳужум уюштирди. Икки полициячи жабрланди.
Терактларнинг қурбонлари сони 15 кишини ташкил этди, 100 дан ортиқ одам жабрланди. Террорчиларнинг катта гуруҳи ушланди ёки йўқ қилинди.
Изоҳ (0)