Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг учрашуви чоғида Москванинг АҚШ санкцияларига жавобан қабул қилинган қарорлари масаласи кўтарилди. Бу ҳақда Лавров учрашув якунларига кўра журналистлар билан ўтказган учрашуви чоғида айтиб ўтди, деб хабар беради «РИА Новости».
Лавровнинг сўзларига қараганда, АҚШ дипломатияси раҳбари Россия қарорларининг тафсилотларига қизиққан.
«Биз унга бу тушунтиришларни бердик», — деди Лавров.
«Бу Путиннинг ‘Россия’ каналига берган интервьюси асосида қилинди. У ерда барчаси батафсил тушунтирилган, узоқ кутгандан сўнг қабул қилинган қарорларимиз ҳақида гапирилган», — қўшимча қилди Лавров.
Изоҳ (0)