Чўл денгизга уланиб кетган жойларда оппоқ қум ва мовий сув туташувидан ажойиб контраст юзага келади, деб ёзади National Geographic. Бу, айниқса, коинотдан яққол кўринади.
Американинг Landsat 8 сунъий йўлдоши яқинда Покистоннинг Макран ҳудудини суратга олди. Бу ерда Араб денгизига чўкинди жинсларга бой Хингол дарёси келиб қуйилади. Кучли жалалардан кейин унинг сувлари қум билан тўлади, денгизда эса уни оқимлар олиб кетади, натижада жимжимадор нақшлар ҳосил бўлади.
Луизиана штати университети геология ва геофизика профессори Питер Клифт айтишича, лойқаларни ва бошқа майда суюқликларни денгизга шарқий оқимлар тарқатади, қуюнлар эса ер ости рельефининг ўзига хосликлари туфайли ҳосил бўлади.
Изоҳ (0)