Душанбе суди Сурияда ИШИД гуруҳи «мудофаа вазири», Тожикистон махсус кучларининг собиқ командири Гулмурод Ҳалимовни даволаган фуқаро 13 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
26 ёшли Маҳмад Маҳмадиев ИШИДга ёлланиш моддаси бўйича айбдор деб топилди. У март ойида Туркиядан Тожикистонга экстрадиция қилинган эди. Туркия хавфсизлик кучлари уни 2016 йил охирида Суриянинг Манбиж шаҳри атрофида ушлаган эди.
ИШИДга қўшилишдан олдин Россияда меҳнат муҳожири бўлган Маҳмадиев 2015 йили Ҳалимовнинг ярадорлигини даволаган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)