Японияда Interstellar Technologies хусусий компанияси томонидан ишлаб чиқилган ракетанинг учирилиши муваффақиятсиз якунланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ёқилғи тизими ва аккумуляторлардан биридаги техник муаммо туфайли ракета старти кўп вақт ортга қолдирилиб келди, аммо бу лойиҳани муваффақиятсизликдан қутқармади. Шунингдек, қўшимча хавфсизлик текширувлари узоқ муддатга чўзилиб кетди.
Ракета старт олиши билан телеметрияда муаммолар келиб чиқди, бунинг натижасида компания вакиллари учиришни тўхтатишга қарор қилди.
MOMO номли ракетанинг узунлиги 10 метрни, диаметри эса 50 сантиметрни ташкил этади. Унинг вазни 1 тонна атрофида.
Изоҳ (0)