Linkin Park рок гуруҳи яккахони, марҳум Честер Беннингтоннинг оиласи ёпиқ дафн маросими ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
Унинг яқинлари расмий баёнот билан чиқиб, маросимга фақат хонанданинг оиласига яқин инсонлар чақирилишини билдирди. Улар хайрлашув маросимида гуруҳ ишқибозлари иштирок этишига мутлақо қаршилигини билдирди.
Беннингтоннинг дафн этиладиган ери ҳали ҳам аниқланмади. Илгари у дўсти, Soundgarden гуруҳи яккахони Крис Корнелл ёнида дафн этилиши ҳақида маълумотлар айтилган эди.
Изоҳ (0)