Оқ Уйнинг коммуникацилар бўйича директори Энтони Скарамуччи АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятдан махфий ахборот чиқиб кетишига ким алоқадорлиги ҳақида яхши тасаввурга эга эканлигини таъкидлаб ўтди. Унинг сўзларини «Интерфакс» келтирмоқда.
«Президент ва мен барчага шуни айтмоқчи эдикки, ким ахборот сиздирилиши билан шуғулланаётгани ва Оқ Уйдаги бундай ҳолатларга ким жавобгарлиги ҳақида яхшигина тасаввурга эгамиз», — деди Скарамуччи CNN телеканали эфирида.
Журналистнинг у Оқ Уй ходимлар девони раҳбари Райнс Прибасни айблаётгани ҳақидаги тахминига Скарамуччи «Йўқ» деб жавоб қайтарди.
«Сиз унинг ўзига бу саволни беришингиз мумкин, ва у сизга гапириб беради. Мен эса фақа ўз ҳаракатларим учун жавоб бераман, у ҳам ўз ҳаракатлари учун ўзи жавоб беради», — таъкидлади Оқ Уй вакили.
Илгари Скарамуччи АҚШ маъмуриятининг коммуникациялар бўлимидаги «норасмий манба»лардан қутулиш ниятини билдирган эди.
Изоҳ (0)