Мосул шаҳрининг асосий қисми озод қилинганига қарамай, Ироқ ҳудудида ҳали ҳам ИШИДнинг 7 мингга яқин тарафдори қолмоқда. Бу ҳақда мамлакат хавфсизлик кучлари вакиллари баёнот берди, деб хабар қилади «Интерфакс».
Разведка ва ҳарбийларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, шулардан 4 минги жангарилар, 3 минги эса бошқа вазифаларни бажариб, гуруҳдан маош олувчилардир.
Ўша манбаларга кўра, Сурияда 7 минг жангари 5 минг тарафдор қолмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)