Футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган «Олмалиқ» клуби ўз иштирокига якун ясади.
Бир йил аввал шу мусобақанинг гуруҳ босқичини муваффақиятли босиб ўтган жамоа, орадан бир йил ўтиб кетма-кет икки ўйинда йирик мағлубиятлар қабул қилиб олди ва ортга қуруқ қўл билан қайтадиган бўлди.
Ўзининг биринчи ўйинида Ливаннинг «Бейрут Банк» жамоасидан 3:8 ҳисобида енгилган Ўзбекистон футзалининг амалдаги чемпиони, бугун — 25 июль куни Таиланднинг «Чонбури Блювейв» клубига қарши ҳеч нарса қила олмади — 0:5.
Қайд этиш керак, 1-турда Таиланд клуби Ливан чемпиони дарвозасига жавобсиз 9 та гол уришнинг уддасидан чиқа олганди.
Осиё чемпионати «D» гуруҳи. 3-тур 25 июль, сешанба
Изоҳ (0)