Барак Обама. Виргиния ороллари, Неккер ороли
Неккер хусусий курорт ороли Virgin Group корпорацияси асосчиси, Америка Forbes’и рейтингида 324-ўринда бўлган сер Ричард Брэнсонга тегишли.
Меҳмонхонада экзотик индонезияча услубда безатилган олтита вилла бор. Меҳмонларнинг максимал сони — 28 киши. Доимий меҳмонлар орасида Барак Обаманинг оиласи ҳам бор. Виллаларнинг ҳар биттаси бир кеча учун 5000 доллар туради.Роман Абрамович. Франция денгиз орти ҳудудлари, Сен-Бартелеми
1957 йилда Дэвид Рокфеллер оролда иккита ер майдонини сотиб олгач, Сен-Бартелеми миллиардерлар ороли мақомига эга бўлган. Рокфеллерлар ортидан Сен-Бартелемига Фордлар, Ротшильдлар йўл олди. Ва оролда қимматбаҳо дўконлар, клублар, меҳмонхоналар ва ресторанлар пайдо бўлди.
2009 йилда Роман Абрамович оролдаги энг қимматбаҳо уйни — Дэвид Рокфеллернинг кошонасини 89 миллион долларга сотиб олди. У ўз ичига бир нечта бунгало, бассейнлар, теннис кортлари ва бал рақслари учун залларни олади.Билл Гейтс. Хорватия, Хвар ороли
Хорватия жанубидаги серқуёш орол иккинчи «Ложувард соҳил» деб аталади. Бу ерда дам олишга Бейонсе, Том Круз, шаҳзода Гарри келади.
ABC News таъкидлашича, соҳилларга Роман Абрамович, Билл Гейтс ва Голливуд юлдузлари яхталари боғлаб қўйилади.Опра Уинфри. Фижи
Фижи — Америка Forbes’ида 660-ўринда бўлган, дунёдаги энг бадавлат аёллардан бири Опра Уинфрининг севимли курорти. Америкалик телебошловчи ва актрисани Фижида Барак Обаманинг яқин доирасидаги дўстлари ҳамроҳлигида кўришган.Уоррен Баффет. АҚШ, Калифорния, Лагуна Бич
Лагуна-Бичда яшовчилар орасида Америка Forbes’ида 2-ўринда бўлган Уоррен Баффетт ҳам бор. У курорт ҳали унчалик машҳур бўлмаган вақтда — 1971 йилда у ердан уй сотиб олган. Бу йил Баффетт ўз уйини 11 миллион долларга сотувга қўйган.
Изоҳ (0)