Флорида ўзининг ажойиб пляжлари, гўзал табиати билан машҳур. «Forum Daily» нашри Флоридадаги табиат ажойиботларига бой бўлган масканлар рўйхатини тузиб чиқди.
Falling Waters State Park, Чиплей
Ушбу боғ 70 гектар майдонни ўз ичига олади. Бу ерда 20 метрли шаршара ҳам жойлашган, унинг суви қаерга оқиб кетишини шу кунга қадар ҳеч ким билмайди. Шаршарани томоша қилиш истагида бўлганлар ушбу масканга кеч қишда ва эрта баҳорда боришлари тавсия қилинади, чунки бу вақтда унинг суви кўп оқади. Шунингдек, боғда шаршарадан ташқари капалаклар боғи, сайр қилиш жойлари, балиқ тутиш учун кемпинглар, кичик кўл ва пляж жойлашган.Florida Caverns State Park, Марианна
Ушбу қўриқхонадаги ғорлар Флорида ҳудуда туристлар учун очиқ ҳисобланган ягона ғорлар ҳисобланади. Оҳактошлар атрофидан оқиб ўтувчи ер ости сувлари уни ювиб турли ажойиб шакллар — тош ирмоқлар, ҳовузлар, сталагмит, ва сталактитлар ҳосил қилади.Torreya State Park, Bristol
Ушбу боғ Флорида шимоли-ғарбида жойлашган. У жуда ноёб дарахтнинг уйи ҳисобланиб, унинг шарафига ушбу номни олган.Everglades National Park
Флоридадаги энг ажойиб боғлардан бири, шунингдек, бу ерда мамлакатдаги энг катта тропик саҳро жойлашган. Миллий боғ юздан ортиқ ноёб ўсимликлар ва ҳайвонлар учун уй вазифасини бажаради.Crystal River
Дарёга ер остидаги манбаларидан оқиб келивчи илиқ, шаффоф сувлари орқали шундай номга сазовор бўлган. Бу ерда делфинларни, тошбақаларни, ҳаворанг қисқичбақаларни, қуш ва балиқларнинг турфа хилларини учратиш мумкин.John Pennekamp Coral Reef State Park, Кей Ларго
Жон Пеннекампнинг коралл рифлари боғи жонли рифларни ва денгиз ажойиботлари томоша қилиш мумкин бўлган Флоридадаги энг яхши масканлардан бири ҳисобланади.Devil’s Millhopper Geological State Park
Бу ерда кўп асрлар олдин пайдо бўлган жуда чуқур ўра мавжуд. Унга тоғ ирмоқлардан оқиб келадиган сувлар қуюлади. Ёғочдан ишланган узун зина ўранинг тубига қадар тушиб боради.
Изоҳ (0)