The Independent нашрида келтирилишича, Япония бош вазирининг рафиқаси Акиэ Абэ АҚШ президенти Дональд Трамп билан мулоқот қилмаслик учун ўзини инглиз тилини билмайдигандек тутган. Воқеа тафсилотларини «Газета.ru» келтирмоқда.
Ўзининг The New York Times нашрига берган охирги интервьюсида Трамп Синдзо Абэнинг рафиқаси инглиз тилида битта ҳам сўз билмаслигини айтган эди. G20 саммитидаги тушлик чоғида Трамп Акиэ Абэнинг ёнида ўтирган эди.
Журналистнинг аёлнинг инглиз тили билиши ҳақидаги саволига жавобан Трамп у ҳатто «салом» сўзини ҳам билмаслигини таъкидлаб ўтди. АҚШ раҳбарининг айтишича, қарийб икки соат давом этган тушлик чоғида Абэ хоним жим ўтирган.
Аммо журналистлардан бири Абэ хоним инглиз тилини жуда яхшибилишини уқтирмоқда. У Япония бош вазирининг рафиқаси симпозиумлардан бирида инглиз тилида чиқиш қилганига гувоҳ бўлганини таъкидламоқда.
«Балки, Япониянинг биринчи хоними президент Трамп билан гаплашмаслик учун тушлик пайтида жим ўтиргандир», — деб тахмин қилди журналист.
Изоҳ (0)