Теҳрон метросида номаълум шахс диний уламо ва бошқа йўловчиларга пичоқ билан ҳужум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Mehr News агентлиги хабарига кўра, номаълум шахснинг асосий нишони диний уламо бўлган, сўнг уни тўхтатишга уринган йўловчиларга ҳам ҳужум қилган.
Диний уламо ва бошқа икки жабрланувчи тар жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
Мазкур ҳодисадан сўнг метро бекати вақтинча ёпилиб, сўнг очилган. Ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)