«Олманинг тагига олма тушади» деганларидек иқтидорли ота-оналарнинг фарзандларида ҳам ўз иқтидорини намойиш қилиш имконияти юқори бўлади. AdMe отаси каби машҳур фарзандларнинг суратларини тўплаб тақдим этди.
Стивен ва Лив Тайлер
Лив Рандгрен (актриса туғулганида айнан шу фамиляни олган) отаси ким эканлигини ўсмирлик пайтидагина билган. У доим беихтиёр онасининг дўсти Стивен Тайлерга талпинган. Мусиқачининг ўзи кўпинча уларнинг уйига ташриф буюрган ва қиз ўзига жуда ўхшашидан шубҳага бориб юрган.Жон Войт ва Анжелина Жоли
Жон Войт — тўрт карра «Оскар» мукофоти номзоди. Жоли отасининг оиладан кетишини кечира олмаган ва узоқ вақт Войт билан гаплашишдан бош тортган. Шунга қарамай улар биргаликда Lara Croft: Tomb Raider фильмда суратга тушишган, сўнгги вақтларда ота ва қиз ўртасидаги муносабат анча яхшиланган.Пол ва Стелла Маккартни
Пол Маккартнининг беш нафар фарзанди бўлишига қарамай, унинг Стелла исмли қизигина ҳақиқий машҳурликка эришган. Стелла — машҳур модель, British Fashion Awards мукофотининг совриндори.Дон ва Дакота Жонсон
Дакота Жонсонга машҳурлик Fifty shades оf Grey фильмидан кейин келди. Бу барибир қачондир содир бўлиши керак эди, ахир унинг ота-онаси Мелани Гриффит ва Дон Жонсон, бувиси Типпи Хедрен, ўгай отаси — Антонио Бандерес.Оззи ва Келли Осборн
Келлининг болалиги отасининг машҳурлик даврига тўғри келиб қолган. Ҳатто уларнинг оиласи шу қадар машҳурликка эришганки, телевидениеда улар иштирокида «Осборнлар оиласи» шоуси ҳам пайдо бўлган.Генри ва Жейн Фонда
«Мен отамнинг ўғли эдим», — деган эди афсонавий актёр Генри Фонданинг қизи Жейн. Ота-онасининг ажрашиши ва онасининг ўз жонига қасд қилиши Жейннинг табиатига ва унинг эркаклар билан келажакдаги муносабатларига таъсир кўрсатган.Фрэнсис ва София Коппола
София ўзини кинорежиссёрликда синаб кўра бошлаганида унинг ишларини отасининг ижоди билан солиштиришади деган қўрқув бўлган. Унинг «Таржимадаги қийинчиликлар» фильми иккита «Оскар» ҳайкалчасини қўлга киритган.Курт Рассел ва Кейт Хадсон
Курт Рассел Кейтга ва унинг укаси ўгай ота бўлишига қарамай, улар ўзларини тарбия қилган Куртга доимо бахтли болалик учун миннатдорчилик билдиради.
Изоҳ (0)