Ҳиндистоннинг энг йирик авиакомпанияси — Air India эндиликда ички рейсларда эконом-класс йўловчиларига фақат вегетарианлик овқатлари берилишини маълум қилди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
Компания расмий вакилининг сўзларига қараганда, бу қадам чиқиндилар ҳажмини камайтириш, харажатларни қисқартириш ва хизмат сифатини умумйи яхшилаш учун ташланмоқда. Бундан ташқари, айтилишича, гўштли таомлар ички рейсларда серталаб бўлмаган.
Илгари авиакомпаниянинг ички рейсларида гўштли таомлар парвоз 90 дақиқадан ошиқ давом этган тақдирда тақдим этиларди.
Халқаро рейсларда ҳамда бизнес-классда гўштли овқатлардан воз кечилмади.
Изоҳ (0)