Шавкат Мирзиёев Сергели туманидаги Қипчоқ кўчасида қуриладиган йўл ўтказгич лойиҳаси билан танишди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Қипчоқ кўчаси темир йўл билан кесишган жойда узунлиги 1011 метр, эни 28 метр бўлган кўприк қурилиши режалаштирилган. Шу муносабат билан Қипчоқ кўчаси кенгайтирилмоқда. Натижада ушбу кўча Янги Сергели айланма йўли билан Тошкент халқа йўлини боғлаб, транспортлар ҳаракати учун янги қулайликлар яратади.
Давлат раҳбарига шу ерда ободонлаштириш ишларига ихтисослашган янги машиналар намойиш этилди.
Изоҳ (0)