Air Koryo КХДРнинг ягона авиакомпанияси ҳисобланади. 2006 йилда Европа Иттифоқи КХДРдан келадиган рейсларни тақиқлаб қўйган. Ўтган йили эса Бангкок, Куала-Лумпур ва Кувайтга учувчи рейслар ҳам тўхтатилган. Сўнгги йилларда жорий этилган халқаро санкциялар Шимолий Корея авиациясининг парвозларини чеклаб қўйган, фақат Хитой ва Владивостокка учувчи йўналишлар қолган. Камдан-кам бўладиган ички рейслар ҳисобига учувчилар ўз парвоз кўникмаларини сақлаб турибди. Асосий самолётлар эса эски Ан, Ил ва Ту ҳисобланиб, уларнинг умумий сони 15 тани ташкил қилади. Ил-62 Ким Чен Иннинг шахсий самолёти ҳисобланади. «Газета.ru» мазкур мамлакат авиацияси акс этган суратлар жамланмасини тақдим этди.
Фотогалерея: Шимолий Корея авиацияси
×
Изоҳ (0)