Испаниянинг Памплона шаҳрида ўтказиладиган Сан-Фермин фестивали доирасидаги дастлабки буқалар пойгасида икки киши жиддий жароҳат олди. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Қизил хоч вакилларининг сўзларига қараганда, буқалар жабрланганлардан бирининг кўкрагини, бошқасининг қорнини яралаган. Буқаларнинг шаҳар кўчалари бўйлаб чопиши уч дақиқа давом этган эди.
Сан-Фермин анъанавий фестивали буқалар пойгаси билан машҳур. Фестиваль ҳар йили 6–14 июль кунлари ўтади.
Қоидага кўра, ёш йигитлар ўз жасоратини исботлаш учун буқаларнинг ёнида югуради. Аммо бунинг оқибатида кўплаб одамлар шифохонага ётқизилади.