Шимолий Корея расмийлари Жанубнинг Қишки Олимпия ўйинларида икки мамлакат терма жамоаларини бирлаштириш ғоясига рад жавобини берди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Мазкур таклиф КХДРнинг Халқаро Олимпия қўмитасидаги вакили Чэн Ун томонидан танқид остига олинди.
Илгарироқ Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин Олимпиадада умумий жамоа шакллантириш йўлида ҳаракат қилишини билдирган эди. Ўз навбатида, Жанубий Корея спорт вазири 2018 йилги ўйинлар чоғида мусобақаларни Шимолий Кореянинг «Масикрен» тоғ-чанғи курортида ўтказишни таклиф қилди.
Изоҳ (0)