Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Россия мезбонлик қилаётган футбол бўйича Конфедерациялар кубогида бугун — 25 июнь куни «B» гуруҳининг сўнгги тур беллашувлари бўлиб ўтади.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

«B» гуруҳида ўтган турда ўзаро муроса кўчасини танлаган Германия ҳамда Чили терма жамоалари бир хил 4 очкодан жамғарган бўлса, худди шундай 2-турда дуранг ўйнаган Африка ҳамда Осиё чемпионлари Камерун ва Австралия терма жамоалари ҳам бир хил 1 очкога эга бўлиб турибди. Илк турда Чилидан мағлубият аламини тотиб кўрган Камерун терма жамоаси бу сафар «немис машинаси» имтиҳонидан ўтишига тўғри келади. Осиёнинг амалдаги чемпиони Австралия эса гуруҳдан чиқиш учун Чили терма жамоаси билан кураш олиб боради.

Гуруҳдаги сўнгги тур беллашувлари бир вақтда — Тошкент вақти билан 20:00 да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, Конфедерациялар кубоги доирасида «А» гуруҳи жамоалари ўз баҳсларини кеча ўтказишиб, унда Португалия ҳамда Мексика терма жамоалари ярим финал баҳсларига йўлланма олган эди. Демак, улар бугун рақиблари қайси жамоалар бўлишини билиб олади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар