Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

АҚШ фуқароси Жефф Рейтц кетма-кет икки минг кун давомида Диснейлендга ташриф буюрди, деб ёзади TJournal. Ўз «турне»сини ишсиз эркак 2012 йилда бошлаган ва бир йилдан сўнг истироҳат боғига боришни тўхтатмоқчи бўлган, аммо бундай қила олмаган.

Фото: TJournal

Фото: TJournal

Ҳарбий-ҳаво кучларининг 44 ёшли фахрийси «нимадир билан банд бўлиш» мақсадида Диснейлендга боришни бошлаган.

«Диснейлендга бориш менга ҳалигача қувонч бағишлайди. Бу ишни қилишимнинг ягона сабаби шу. Гап рекордда эмас, шунчаки менга боғ сеҳрини ҳис қилиш ёқади», — деди Рейтц.

Энди Рейц доимий кундузги иш топди, аммо кечқурунлари ҳамон боғга келади. Диснейленд директори Жон МакКлинток боғга бундай сабот билан ҳар куни келадиган бошқа одамни билмаслигини айтди.

Рейтцнинг ўзи баъзи аттракционларда бир неча ўн марталаб учиб кўрганини, аммо улардан ҳеч ҳам безор бўлмаганини таъкидлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар