Афғонистон ҳарбийлари Нангархар вилоятидаги Тора-Бора туманини ИШИД жангариларидан озод қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ўтмишда ушбу тумандаги ўрмон комплекси «ал-Қоида»нинг собиқ раҳбари Усома бен Ладеннинг таянч нуқтаси ҳисобланган. У 2001 йили айнан шу ерда АҚШ ҳарбийларидан яширинган.
Мамлакат мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Тариқшоҳ Баҳромийнинг баёнотига кўра, операция чоғида ИШИД катта талафот кўрган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)