22 июнь куни Россия президенти Владимир Путин Номаълум аскар қабрига гулчамбар қўйди. Тантанали маросим шаррос ёмғир остида бўлиб ўтди, унда давлат раҳбари соябон ва устки кийимсиз ҳолда қатнашди, деб ёзади Tengrinews.
Кремль матбуот хизмати томонидан эълон қилинган суратларда Путин охир-оқибат шалаббо бўлиб кетганини кўриш мумкин. Шунингдек, бош вазир Дмитрий Медведев ва мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳам худди шундай ивиб кетган.
Президентнинг хатти-ҳаракати эътиборсиз қолмади. Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари давлат раҳбарининг «ёмғирли зарба»ни ўзига олиш қобилиятини мақтади ва ижобий баҳо берди.
Кейинроқ журналистларнинг Путин ва вазирлар шаррос ёмғир остида соябонсиз тургани сабаби ҳақидаги саволларига жавобан президент матбуот котиби Дмитрий Песков буни тадбирнинг хусусияти тақозо этганини айтди. «Бу худди хотира маросимида шляпани ечмасликдай гап», — деди у.
Изоҳ (0)