20 июнь куни Ўзбекистон ҳукумати «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорий банкининг янги раисини тайинлади. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Вазирлар Маҳкамаси қарорига биноан, Ғанишер Маматқулов мазкур молиявий муассаса бошқаруви раиси этиб тайинланди.
Банк бошқарувининг эски раиси Аҳадбек Ҳайдаров май ойида Ўзбекистон молия вазири ўринбосари этиб тайинланган эди.
Изоҳ (0)