Apple компанияси Чикаго шаҳрида янги Apple Store дўконини қурмоқда. У шаклан MacBook’ка ўхшаш бўлади, деб хабар беради Meduza.
Дўкон томи яхта тайёрлашда қўлланиладиган материалдан ишланади. Материал ноутбук юзасига ўхшаб кетади. Унинг ўртасида компания логотипи жойлаштирилади.
Янги дўкон дизайни устида Лондоннинг Foster + Partners бюроси шуғулланмоқда. Дўкон 20 минг квадрат метр майдонни эгаллайди. Икки қаватли бинонинг деворлари шаффоф бўлади. Дўконнинг қачон очилиши ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)