Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов Конфедерациялар кубогининг 1-туридан жой олган Австралия — Германия ўйинида видеотакрорлар учун жавоб беради. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар берди.
Беллашув бугун — 19 июнь куни Тошкент вақти билан 20:00 да старт олади. Кеча мазкур гуруҳдаги биринчи ўйинда Чили термаси Африка чемпиони Камерун устидан 2:0 ҳисобида зафар қучганди.
Равшан Эрматов Россия—2018 мундиалига ташриф буюриши мумкин бўлган ҳакамлар рўйхатига киритилган. Шу боисдан у Конфедерациялар кубогига видеотакрорлар бўйича мутахассис сифатида таклиф этилди.
Жаҳон чемпионатларидаги 9 та учрашувда ишлаган Эрматов бу борада рекорд ўрнатган.
Изоҳ (0)