AdMe нашри Ер сайёрасида содир бўладиган ғаройиб, ишониш қийин бўлган табиат ҳодисаларининг суратларини тўплаб тақдим этди.
Намибиядаги «Сеҳрли доиралар»
Тадқиқотчиларнинг тахминича, ушбу доираларни қум термитлари ҳосил қилган бўлиши мумкин.Девлар йўли
Шимолий Ирландиядаги қадимий вулқоннинг отилиши 40 мингдан ортиқ бир-бирига жипслашган устунларнинг пайдо бўлишига олиб келган.Кататумбо чақмоқлари
Сув устидаги чақмоқ йилига 140—160 кун, бир кечада 10 соат, соатига 280 мартагача содир бўлади.Рождество оролидаги қизил қисқичбақалар
Ҳар йили 43 миллионга яқин қисқичбақалар тухум қўйиш учун океан қирғоғига чиқади. Маҳаллий ҳукумат уларнинг миграциясига халақит бермаслик мақсадида бир ҳафтага оролнинг кўплаб йўлларини ёпиб қўяди.Доғ кўл
Канаданинг Клилук кўлида магний сулфат, кальций ва натрийнинг дунёдаги энг катта захираси.Туркманистондаги «Дўзах дарвозаси»
1971 йилда газ шахтасида содир бўлган ёнғин ҳамон ўчгани йўқ.Ёнувчан муз пуфакчалари
Канададаги Иброҳим кўлида муз тузоғига тушган метан пуфакчалари.Музлатилган гуллар
Ҳаво ҳароратининг бирданига -22 даража Цельсийа тушиб кетиши натижасида сокин денгиз ва кўлларнинг устида шу каби ажойиб шакллар пайдо бўлади.Ўлим водийсининг ҳаракатланувчи тошлари
Америкадаги ушбу одам қадами етмас водийда қоя парчалари ўзидан узун из қолдириб ҳаракатланиши кузатилади.Руҳоний капалакларнинг миграцияси
Ушбу капалаклар минглаб километр йўл босиб Канададан АҚШнинг жанубига кўчиб ўтади.Камалак эвкалипт
Эвкалипт ўз пўстини парча-парча шаклда ташлаши натижасида шундай кўриниш олади.Сардиналар юриши
Майдан июль ойига қадар миллиардлаб сардиналар Жанубий Африка соҳиллари бўйлаб шимолга йўл олади.
Изоҳ (0)